<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Нур Шоҳ</author>
<title>Энди куйлар дилим</title>
<lyrics>[C1]
   Энди куйлар дилим шўх булбуллардай
   Юрагим ҳаприқар севган диллардай
   Дунёни ташвиши халал бермайди
   Яшарман ҳузурингда фаришталардай.

[V1]
 Дилим торларини чертганда доим
 Нолаю фиғонлар ҳасрат қиларди
 Сен келдингу қалбимга бугун эй Раббим
 Куйларимни жаранги буткул ўзгарди.

[C2]
   Энди куйлар дилим шўх булбуллардай
   Юрагим ҳаприқар севган диллардай
   Дунёни ташвиши халал бермайди
   Яшарман ҳузурингда фаришталардай.

[V2]
 Қадаминг қутлуғдир фарзандларингга
 Севгингдан меҳрингдан тўймайман сира
 Қудратинг олдида эгарман бошим
 Сен азиз муҳтарам энг олий Раббим.

[C3]
   Энди куйлар дилим шўх булбуллардай
   Юрагим ҳаприқар севган диллардай
   Дунёни ташвиши халал бермайди
   Яшарман ҳузурингда фаришталардай.</lyrics>
</song>